1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Хонадондан жами 5 мингдан зиёд дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Самарқандда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент маълумотларига кўра, Самарқанд шаҳрида фуқаро ўзи яшаб келаётган кўп қаватли уйда яширин цех ташкил қилиб, «Бекот Амино» ва «Монасил НEО» номли дори воситаларининг мувофиқлик сертификатини қалбакилаштириб, ушбу дори воситалари «R.M.» қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида полиграфия ёзувларини ёпиштириб қалбакилаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

 

Қайд этилишича, ушбу хонадондан жами 5 мингдан зиёд дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.   

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика