1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Самарқандда Россия бош консулхонаси очилади

06:56 / 07.10.2023

604

Самарқандда Россия бош консулхонаси очилади

Самарқандда Россия бош консулхонаси очилади

Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида шу каби 10 та ҳужжат алмашилган.

 

Шавкат Мирзиёев Россияга давлат ташрифи билан боргани ҳақида хабар берилган эди. Давлат раҳбари ташриф доирасида кеча, 6 октябрь куни Владимир Путин билан биргаликда кенг кўламли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Унга кўра, Самарқандда Россия бош консулхонаси очиладиган бўлди.

 

Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилган. Самарқандда Россия бош консулхонасини очиш, ваколатли иқтисодий оператор институтларини ўзаро тан олиш, "Агроэкспресс" тезкор темир йўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимлар, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йиллар учун ҳамкорлик дастури, шунингдек, транспорт, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар шулар жумласидандир.

 

Мазкур келишувлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни бир қатор истиқболли йўналишларда янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика