1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда техникум бўлим бошлиғи фирибгарлик устида қўлга тушди

У фуқарони университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган.

Самарқандда техникум бўлим бошлиғи фирибгарлик устида қўлга тушди

 

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

 

Маълум бўлишича, Каттақўрғон Сервис техникуми бўлим бошлиғи М.О. фуқаро Д.Э.нинг фарзандини 3000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишини айтган. У фуқародан олдиндан 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика