1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқандда тез ёрдам машинасида пиёз ташилдими?

Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Самарқандда тез ёрдам машинасида пиёз ташилдими?

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда тез ёрдам машинасида пиёз ташилгани ҳақида хабар ва фотосурат тарқалди. Республика тез тиббий ёрдам маркази матбуот хизмати буни рад этди.

 

Ўрганишлар давомида аниқланишича, мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли эканлиги аниқланди.

 

Ундан беморларни даволаш учун шифо масканига олиб келиш, яшаш манзилига элтиб қўйиш ва мобил тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадларида фойдаланиб келинган.

 

Клиника вакилларининг изоҳлашича, ушбу тадбиркорлик субъектига қарашли хўжалик автомашинаси ҳаракатланиш чоғида йўлда бузилиб қолган, оқибатда юкни манзилга етказиш учун фотосуратда акс этган транспорт воситасидан фойдаланишга тўғри келган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика