Самарқанд шаҳрида 11 июнь куни юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса 11 июнь куни тунги соат 03:20 ларда Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли кўчасида юз берган. 1991 йилда туғилган фуқаро Lacetti русумли автомашинасида ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир қилган.
Оқибатда ҳайдовчи зудлик билан тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲ ҳайдовчи белгиланган тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида содир этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


