1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Самарқандда хўрозлар жанги "арена"си фош этилди

Хўроз ўйини ташкилотчилари "арена"га келган 220 нафар томошабиннинг ҳар биридан 25-30 мингдан олган.

Самарқандда хўрозлар жанги "арена"си фош этилди

 

Самарқанд шаҳрида ўз яшаш уйида хўроз уриштириш учун махсус "арена" ташкил қилган бир гуруҳ шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Аниқланишича, улар 2016 йилда ташкил этилган ушбу "арена"га жанг кўриш учун жангга келган 220 нафар фуқаронинг ҳар биридан 25-30 минг сўмдан олган.

 

Қўлга олинган шахслар томонидан 1 млн 95 минг сўм пул ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

 

Қайд этилишича, ўйинлар давомида ташкилотчи, пул йиғувчи, кунлик хизматчи, иш юритувчи ва қўриқчи фаолият юритган.

 

Ўйин ташкилотчисига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика