Самарқанд вилоятида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан республикада илк бор ерости чиқинди сақлаш тизими йўлга қўйилди. Янги мажмуа Самарқанд шаҳрининг Қорасув массиви “Обод маскан” маҳалласида жойлаштирилди.
Мазкур мажмуа 2 метр чуқурликда қурилган бўлиб, унда ҳар бирига иккидан жами тўртта махсус контейнер ўрнатилган. Контейнерлар сиғими 3 куб метр (550 литр) бўлиб, 1000–1500 нафар аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятини беради.
Келгусида ҳудудда яна 5 та шундай ерости чиқинди сақлаш мажмуаси барпо этилиши режалаштирилган.
Маҳаллий аҳоли ташаббусни мамнуният билан қарши олди. Уларнинг фикрича, янги тизим чиқиндиларнинг шамол ёки ҳайвонлар сабаб ер устига тарқалишини олдини олади, иссиқ кунларда нохуш ҳидларни камайтиради ва қулайлик яратади.


