1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда йўл таъмири ишчилари устига автомобиль ҳайдаган ҳайдовчи ушланди

Йўл безорилиги учун айбдор деб топилган ҳайдовчига жарима белгиланди ва 2 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Самарқандда йўл таъмири ишчилари устига автомобиль ҳайдаган ҳайдовчи ушланди

Самарқанд вилоятида KIA Sonet автомобили ҳайдовчиси йўл таъмири билан шуғулланаётган ишчилар томон хавфли тарзда ҳаракатлангени учун жавобгарликка тортилди. Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик эътиборини тортди.

 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи “Йўл безорилиги” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, суд қарорига кўра 25 БҲМ (10,3 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилди ва икки йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.

 

Текширув жараёнида ҳайдовчи ўз ҳаракатини “шошилинч ҳолат” билан изоҳлашга уринган бўлса-да, бу важ суд томонидан оқловчи сабаб сифатида қабул қилинмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай қоидабузарликлар йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаёти ва хавфсизлигига жиддий таҳдид эканини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика