1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанддаги «Афросиёб» тепалигида ёнғин чиқди

Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Самарқанддаги «Афросиёб» тепалигида ёнғин чиқди

 

Кеча, 4 август куни Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» тепалигида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

 

Қайд этилишича, соат 11:21 да Самарқанд шаҳар И. Каримов кўчасида жойлашган «Афросиёб» тепалигида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғинга соат 11:33 да етиб борган ва соат 12:36 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида тепаликнинг тахминан 50 сотих майдонда хас-хашак ёнган.

 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика