Бугун, 10 июль куни эрталаб “Россия” авиакомпаниясининг “Sukhoi Superjet 100” самолёти Самарқанддан Москвага учган, бироқ техник сабабларга кўра аэропортга қайтган. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар бермоқда.
“Россия” авиакомпаниясининг FV-6552 рейси бугун жадвал бўйича соат 07:17 да Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага учди. Техник сабабларга кўра экипаж аэропортга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди ва соат 9:00 да келиб қўнди”, — дея маълум қилган Самарқанд аэропорти ходими.
Аниқлик киритилишича, ҳозир “Sukhoi Superjet 100” лайнери аэропортнинг захира йўлагида турибди, унинг бортида бўлганлар жабрланмаган.


