1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандга “Ислом маданияти пойтахти” рамзий байроғи топширилди

Тадбирда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларидан вакиллар иштирок этишди.

Самарқандга “Ислом маданияти пойтахти” рамзий байроғи топширилди

27 май куни навқирон Самарқандда “Ислом дунёси маданий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва бирдамлик”форуми бўлиб ўтди. Нуфузли тадбирда дунёнинг 20 дан ортиқ AYSESKO ташкилотига аъзо давлатларидан вакиллар иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

Йилдан-йилга Ўзбекистоннинг AYSESKO билан таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик алоқалари  ривожланиб бормоқда.

 

Мамлакатимиз ушбу ташкилотга аъзо бўлганига кўп бўлмаган бўлсада, қисқа фурсат ичида бир қанча ҳамкорлик лойиҳалар амалга оширилди.

 

 

 

 

 

 

AYSESKO томонидан 2007 йилда Тошкент шаҳри, 2020- йилда эса, Бухоро шаҳри “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинган эду. Ушбу мақом дунё ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг нуфузини яна бир карра оширишга замин яратади.

 

2023 йилнинг 23-25- сентябрь кунлари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ислом дунёси маданият вазирларининг 12-конференциясида 2025- йилда Самарқанд шаҳри “Ислом олами маданияти пойтахти сифатида эълон қилинган эди.

 

 

 

 

 

 

Самарқанднинг “Боқий шаҳар” мажмуаси марказида ислом олами маданият вазирлари иштирокида “Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик” халқаро форуми доирасида “Самарқанд шаҳри – 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти” тадбирлари юқори савияда бўлиб ўтди.

 

Форум давомида ислом олами маданият вазирлари фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди.

 

Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков форум доирасида нутқ қилар экан: “Бугунги глобаллашув жараёнида юзга келган “анти-маданият эпидемияси” авж олган бир вақтда, AYSESKO-инсониятни “қўштирноқ ичида” эмлаш, уни ҳалокатдан қутқариб қолиш учун яратилган голбал платформадир”-деган фикрни илгари сурди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек форум доирасида Ислом Олами таълим, фан ва маданият ташкилоти-AYSESKO бош директори доктор Салом Бин Муҳаммад Ал Малик, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Самарқанд викояти ҳокими Адиз Бобоевга “Ислом дунёси маданий пойтахти”нинг рамзий байроғи ҳамда статуэткаси тантанали равишда топширди.

 

Шуни ҳам айтиш жоизки, Ўзбекистон ушбу мақомга учинчи маротоба эгалик қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика