1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанднинг айрим ҳудудларида 20 йилдан сўнг иссиқлик таъминоти тикланмоқда

22 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 381 та кўп қаватли уй иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминланиши режалаштирилган.

Самарқанднинг айрим ҳудудларида 20 йилдан сўнг иссиқлик таъминоти тикланмоқда

 


Самарқанд шаҳрининг "Саттепо", "Суғдиёна" ва "Микрорайон" ҳудудларида узоқ йиллик танаффусдан сўнг марказлашган иссиқлик таъминоти қайта йўлга қўйилмоқда. Натижада 22 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 381 та кўп қаватли уй иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминланади.


Лойиҳа доирасида "РК-2" марказий қозонхонасида умумий узунлиги 39,4 километр бўлган тенг қобиқли иссиқлик қувурлари ётқизилмоқда. Шунингдек, умумий қуввати 100 МВт бўлган 3 та замонавий қозонхона қурилиши режалаштирилган.


Мазкур ишлар аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, ижтимоий объектлар фаолиятини барқарор таъминлаш ҳамда энергия самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика