1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Samsung қурилмаларида Google'ни Bing'га алмаштирмоқчи

Бу ҳақда Google'нинг ички ёзишмаларига таяниб, The New York Times нашри ёзмоқда.

Samsung қурилмаларида Google'ни Bing'га алмаштирмоқчи

 

Жанубий Кореянинг электроника ишлаб чиқарувчи Samsung Elestroniss компанияси Misrosoft компаниясининг Bing қидирув тизимини ўз қурилмаларида стандарт қидирув тизимига айлантириш ҳақида ўйлаётгани Googleʼни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда Google'нинг ички ёзишмаларига таяниб, The Nev York Times нашри ёзмоқда.

 

Хабарда айтилишича, Googleʼнинг муносабатини «ваҳима» сўзи билан ифодалаш мумкин. Мавжуд ҳисоб-китобларга кўра, Samsung билан тузилган шартномадан олинадиган йиллик даромад 3 миллиард долларга баҳоланган.

 

Ички маълумотларга кўра, Google ўзининг мавжуд қидирув тизимини, жумладан Magi компаниясининг сунъий интеллектни компаниянинг мавжуд маҳсулотларига интеграциялаш лойиҳаси орқали янгилашни бошлаган.

 

Февраль ойи бошида Samsung Сан-Франсискодаги тақдимотида янги Galaxy S23 линиясидан учта смартфонни тақдим этди.

 

Қайд этилишича, энг қиммат смартфон модели – Samsung Galaxy S23 Ультра 200 мегапикселли асосий камера, шунингдек, 6,8 дюймли дисплей диагоналига эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика