Бугун, 15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида “Санъатдан бахтини топганлар” шиори остида байрам дастури ўтказилди.
Дастур аввалида институт ректори Элдор Шерманов барча маданият ва санъат ходимларини самимий қутлади ҳамда ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Шунингдек, “Маънавий гўзалликнинг посбонлари” яъни маданият ходимлари маданият ва санъат соҳасида ўзининг фидокорона хизматлари ҳамда ижодий ташаббуслари билан ўрнак кўрсатган бир қатор профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари институт раҳбарияти томонидан тақдирланди.
Байрам муносабати билан қизиқарли ва интерактив тарзда ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида фахрли ўринни эгаллаган жамоа аъзолари муносиб тақдирланди. Шундан сўнг “Санъатдан бахтини топганлар” концертнинг бадиий қисми бошланди.
Дастур давомида “Катта ашула” “Ўзгача”, “Келиб гулзорима”,“Духтори хушрўй”, “Айрилмасун”, “Лазги”, “Сурхонча” каби миллий мусиқа ва куй-қўшиқлари ижро этилди.


