1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Санкциялар Россия иқтисодиётини ўн йил ортга суради—Ляйен

Евроиттифоқ Москвага қарши санкциялар иш беришига умид қилмоқда

Санкциялар Россия иқтисодиётини ўн йил ортга суради—Ляйен

 

Европа комиссияси Европа Иттифоқи санкциялари “Россия иқтисодиётини ўнлаб йиллар давомида ретсессияга олиб келишига” умид қилмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйен Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

 

“Биз РФга қарши энг кучли санкцияларни киритмоқдамиз. Бу Россия иқтисодиётини ўнлаб йиллар давомида таназзулга солиб қўяди ҳамда унинг саноатини замонавий ва муҳим технологиялардан маҳрум қилади”, — деди у.

 

ЕК раҳбари яна бир бор Брюссел Украинадаги жанговар ҳаракатлар туфайли Россияга қарши чекловлар қўллашда давом этишини ва зарур бўлган вақтгача Киевни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

 

Европа Иттифоқи 2022 йил февралидан бери Россияга қарши тўққизта иқтисодий ва индивидуал санкциялар пакетини жорий қилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика