1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Санкцияларга қарамай хорижий автомобиллар Хитой орқали Россияга кириб келмоқда — Reuters

BMW ва бошқа брендлар тақиқ қўйганига қарамай, автомобиллар воситачилар орқали етказилмоқда.

Санкцияларга қарамай хорижий автомобиллар Хитой орқали Россияга кириб келмоқда — Reuters

 

Reuters агентлиги хабарига кўра, Ғарб санкцияларига қарамай, хорижий автомобиллар Хитой орқали Россия бозорига кириб келишда давом этмоқда.

 

Маълумотларга кўра, BMW ва бошқа йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар Россияга тўғридан-тўғри автомобил етказиб беришни тақиқлаган. Шунга қарамай, ушбу автомобиллар воситачи компаниялар орқали россиялик дилерларга етиб бормоқда.

 

Агентлик таъкидлашича, бундай импорт улуши тобора ошиб бормоқда. Хусусан, 2025-йилда Россияда сотилган хорижий автомобилларнинг деярли ярми Хитой орқали олиб кирилган.

 

Мутахассислар фикрича, бу ҳолат Хитойнинг логистика маркази сифатидаги роли кучайиб бораётганини ҳамда санкциялар шароитида муқобил таъминот занжирлари шаклланаётганини кўрсатади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика