1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Санкт-Петербург осмонида номаълум учар жисм

Пулково аэропортида парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Санкт-Петербург осмонида номаълум учар жисм

 

Санкт-Петербургда расмийлар Пулково аэропортидан самолётларнинг келиши ва кетишини вақтинча тақиқлади. Хабар берилишича, Санкт-Петербургдан 160-200 км узоқликда номаълум учувчи жисм аниқланган.

 

"Бу режим ҳаво чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ҳар қандай ҳаво объекти уриб туширилишини назарда тутади", — деди Федерация Кенгаши мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Франс Клинтсевич.

 

“Биз сизга радиуси 200 км бўлган айлана билан чегараланган ҳудудда, барча баландликларда ҳаво ҳудудига вақтинчалик чекловлар киритилгани ҳақида хабар берамиз. Сиздан муқобил парвоз йўналишларидан фойдаланишингизни сўраймиз. Бекор қилиш ҳақидаги маълумотлар қўшимча равишда келтирилади", — деди агентлик манбаси Федерал ҳаво транспорти агентлиги телеграммасига таяниб.

 

Расмийлар Санкт-Петербург осмонини номаълум учувчи жисм туфайли ёпди, деб ёзади “РИА Новости” шаҳар фавқулодда хизматларига таяниб.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика