1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Санкт-Петербургда мигрантларнинг такси ва куръерлик фаолиятига қўйилган тақиқ 2026 йил охиригача узайтирилди

Шаҳар ҳокимияти қарор хавфсизлик ва иқтисодий манфаатлардан келиб чиқиб қабул қилинганини айтмоқда.

Санкт-Петербургда мигрантларнинг такси ва куръерлик фаолиятига қўйилган тақиқ 2026 йил охиригача узайтирилди

Санкт-Петербургда мигрантларнинг таксичилик ва куръерлик фаолияти билан шуғулланишига қўйилган тақиқ яна бир йилга узайтирилди. Янги қарорга кўра, чеклов 2026 йил охиригача амал қилади.

 

Шаҳар губернатори матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу чоралар иқтисодий манфаатлар ва хавфсизликни таъминлаш нуқтайи назаридан зарур деб топилган. Расмийларнинг таъкидлашича, бу йўналишларда тартибни мустаҳкамлаш ҳамда хизмат сифати устидан назоратни кучайтиришга эҳтиёж бор.

 

Аввалроқ ушбу тақиқ фақат жорий йил охиригача амал қилиши белгиланган эди. Эндиликда эса унинг муддати узайтирилгани мигрантлар фаолиятига оид қоидалар шаҳар миқёсида янада қатъийлаштирилганини англатади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика