1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Санкт-Петербургдаги омборда йирик ёнғин юз берди

Оқибатда 11 миллиард рубль қийматидаги товарлар ёниб кетгани айтилмоқда.

Санкт-Петербургдаги омборда йирик ёнғин юз берди

 

Санкт-Петербург яқинидаги Шушари қишлоғида Вилдберриес копманиясига тегишли омборда ёнғин чиқди. Россия оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ёнғин 13 январь куни эрталаб бошланган ва 70 минг квадрат метрни қамраб олган. Уни ўчиришга 270 га яқин киши ва 57 техника жалб қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбонлар ҳақида маълумотга эга эмас.

 

Компания расмийлари хабар беришича, ҳодиса вақтида бинода камида минг киши бўлган ва улар эвакуация қилинган. Бу Россия чакана савдоси тарихидаги энг йирик ёнғин бўлди. Ҳодиса натижасида тахминан 11 миллиард рубль қийматидаги барча товарлар ёниб кетгани хабар қилинмоқда.

 

Сотувчилар содир бўлган ёнғин натижасида зарар кўрган товарлар учун компенсация оладилар ва мижозларга йўқолган буюртмалар учун пул қайтарилади, дея хабар беради компания вакиллари.

 

Ҳозирча ёнғинга электр симларидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Якуний хулоса ёнғин ўчирилиб, экспертиза ўтказилгандан кейин чиқарилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика