Маълум бўлишича, томонлар ўртасида бўлиб ўтган мажлисда “Толибон” Савдо вазири Нуриддин Азизий мажлисда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва Афғонистон товарларининг Ўзбекистон орқали транзитини осонлаштириш масалаларини кўтарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 50 нафарга яқин афғон тадбиркорлари Тошкентга келди. "Толибон" савдо вазири в.б. Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация таркибига ушбу тузилма ҳамда шу каби мақомдаги тармоқ бирлашмалари вакиллари ҳам киритилган.
Томонлар савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, Афғонистон маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорида маркетинг стратегиясини шакллантириш, инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилишганди.


