2025 йилда Саудия Арабистони бир йил ичида қатл этилганлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди ва жами 340 кишини қатл этди. Шу жумладан, душанба куни Макка вилоятида уч киши қатл қилинди деб хабар берди Риа новости.
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий SPA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қатл этилганларнинг аксарияти гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жазо олган. 2025 йил бошидан буён 232 киши айнан шу айблар билан қатл қилинган.
АFP маълумотларига кўра, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 1990 йиллардан буён Саудия Арабистони қатлларини ҳужжатлаштириб келади. Шу давр мобайнида 2024 йилда қиролликда 338 киши қатл этилган бўлиб, 2025 йил ушбу рекордни янгилади.
Таҳлилчилар Саудия Арабистони ўлим жазоси сонининг ортишини 2023 йилда бошланган “гиёҳванд моддаларга қарши уруш” билан боғламоқда. Ўшанда қироллик ушбу жиноятлар бўйича қатлларни уч йилга тўхтатган, аммо кейинчалик яна қайта тиклаган.
Шунингдек, Саудия Арабистони собиқ президент Башар ал-Ассад ҳукмронлиги даврида Сурияда ишлаб чиқарилган Саптагон синтетик гиёҳванд моддасининг асосий бозори ҳисобланади. Бу ҳолат қатлларнинг кўпайишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.


