Саудия Арабистони 2024 йилнинг февраль ойида барча минтақалар учун барча турдаги нефть нархини пасайтиради, дея маълум қилди Saudi Aramco давлат компанияси.
Осиёлик харидорлар учун нархлар бир баррель учун 2 долларга пасайтирилади. Натижада Осиёга етказиб бериладиган нефтнинг асосий тури – Arab Light нархи Уммон va Дубай нефти саватчасига нисбатан 1,5 долларга қимматроқ бўлади – бу 2021 йил ноябридан бери минимал кўрсаткичдир.
Февраль ойида АҚШ учун нархлар ҳам баррелига 2 долларга, Шимолий-Ғарбий Европа va Ўртаер денгизи мамлакатлари учун бир баррель учун 1,5-2 долларга пасаяди.
Маълумот учун, нефть нархи 2020 йилдан бери биринчи марта 2023 йилда пасайди.


