Саудия Арабистони Россия-Украина можаросида расман нейтрал позицияни эгаллайди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон маълум қилди. Унинг айтишича, мамлакат фаол бетарафликни танлаган.
“Зеленский учун бу ижобий натижа бўлиши мумкин, чунки ўтган йили Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар энг юқори чўққига чиқди”, — деб ёзади “The Guardian” газетаси.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буйириб, шаҳзода, ушбу мамлакат бош вазири Муҳаммад бин Салмон ал Сауд билан учрашди.
Бундан ташқари, Зеленский Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон ва Қувайт делегациялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказган. Асосий масала Украина Тинчлик формуласини амалга ошириш механизми ва бу жараёнга имкон қадар кўпроқ дунё давлатларини жалб қилиш имконияти эди.


