1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Саудия Арабистонининг энг кекса фуқароси 142 ёшида вафот этди

У қироллик асосчиси Абдулазиз ибн Сауддан тортиб ҳозирги ҳукмдор Қирол Салмон давригача бўлган бир неча монархлар замонига гувоҳ бўлган.

Саудия Арабистонининг энг кекса фуқароси 142 ёшида вафот этди

 

Саудия Арабистонида мамлакатнинг энг кекса фуқароси сифатида танилган Носир ал-Вадоий вафот этди. Унинг оиласи марҳумнинг 142 ёшда бўлганини маълум қилган. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Оказ нашри хабар берди.

 

Қариндошларининг айтишича, Носир ал-Вадоий 1884 йилда Заҳрон ал-Жануб ҳудудида, Арабистон ярим оролининг турли минтақалари ягона давлатга — Саудия Арабистони Қироллигига бирлаштирилишидан аввал туғилган. У қироллик асосчиси Абдулазиз ибн Сауддан тортиб ҳозирги ҳукмдор Қирол Салмон давригача бўлган бир неча монархлар замонига гувоҳ бўлган.

 

Оиласи маълумотларига кўра, ал-Вадоий мулойим хулқи, жасорати ва жисмоний қуввати билан танилган. У умрининг сўнгги йилларигача ҳам ўз жамоасининг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келган. Яқинларининг таъкидлашича, унинг узоқ умр кўришига соддалиги билан ажралиб турадиган овқатланиш тартиби сабаб бўлган. Хусусан, у кам миқдорда овқат истеъмол қилган, асосан унмаган буғдой, асал, майиз ва сариёғдан фойдаланган ҳамда айрон ичган.

 

Марҳумнинг жаноза намози Даҳрон вилоятидаги Ас-Суқ масжидида ўқилган бўлиб, маросимда 7 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Шундан сўнг Носир ал-Вадоий туғилган қишлоғи — Ар-Рашидда дафн этилган.

 

Оиласи унинг чуқур диндор бўлганини, умр давомида 40 мартадан ортиқ Ҳаж зиёратини адо этганини ҳам маълум қилди. Нашр маълумотларига кўра, Носир ал-Вадоий уч марта турмуш қурган бўлиб, ундан жами 134 нафар фарзанд ва набира қолган.

 

Ўлим сабаби узоқ давом этган касаллик сифатида қайд этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика