1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сайловолди ташвиқоти: номзодларга имкониятлар тенглиги қандай тартибда таъминланади?

Cайловолди ташвиқоти бу – cайлов жараёнининг энг муҳим, масъулиятли босқичларидан бири ҳисобланади. Миллионлаб сайловчилар айнан шу босқичда номзодлар сайловолди дастури билан танишади, уларнинг қизғин баҳс-мунозарасига гувоҳ бўлишади. Ташвиқот давомида номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар ҳар бир сайловчининг овози учун ўзаро рақобатлашади.

Сайловолди ташвиқоти: номзодларга имкониятлар тенглиги қандай тартибда таъминланади?

 

Cайловолди ташвиқоти бу – cайлов жараёнининг энг муҳим, масъулиятли босқичларидан бири ҳисобланади. Миллионлаб сайловчилар айнан шу босқичда номзодлар сайловолди дастури билан танишади, уларнинг қизғин баҳс-мунозарасига гувоҳ бўлишади. Ташвиқот давомида номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар ҳар бир сайловчининг овози учун ўзаро рақобатлашади.

 

Хўш, мазкур муҳим жараёнда имкониятлар тенглиги қандай тартибда таъминланади?

 

Аввало айтиб ўтишим жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва сайлов қонунчилигимизда ҳам халқаро ҳуқуқий   сайловларнинг тенглик принципи халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик принципи сифатида ўз ифодасини топган.

 

Тенг сайлов ҳуқуқини таъминлаш ҳар бир сайловчининг бир овозга эга экани ёхуд сиёсий партияларга бир хил имкониятлар яратилганлиги билан амалга оширилади.

 

Сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхaтга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртaсидан эътиборан бошланиши, яъни номзодлар сайловолди ташвиқотини бир вақтда бошлашининг таъминланиши тенг сайлов ҳуқуқи принципининг ёрқин исботидир.

 

Президентликка номзодларнинг cайловолди ташвиқотини олиб боришида қуйидаги йўналишлар бўйича тенг шароитлар таъминланади:

 

1. давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра, бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш.

 

2. Номзодлар ва сиёсий партияларга босма, кўргазмали, аудиовизуал материалларни, фонограммаларни, босма маҳсулотнинг электрон шаклларини ва бошқа ташвиқот материалларини монеликсиз чиқариш ҳамда тарқатиш.

 

3. Номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш.

 

Давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин. Бундан ташқари нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

 

Оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча учун тенг ва бир хил бўлиши керак.

 

Ташвиқот мақсадида оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти барча сиёсий партияларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тегишли сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари барча номзодларга ва сиёсий партияларга тенглик принципи асосида учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.

 

Бекзод Нариманов,

Тошкент давлат юридик университети бўлим бошлиғи, доцент

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика