1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Сайёҳлардан коронавирус чекловлари олиб ташланди

Тартиб қачондан амал қилиши очиқланди.

Сайёҳлардан коронавирус чекловлари олиб ташланди

 

2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади. 

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Эндиликда улардан:

 

–  коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиш,

 

– коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиш талаб этилмайди.

 

Комиссия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ҳамда Туризм  ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик  ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келди, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика