1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бугун ўтказилади

Унда қайси масалалар кун тартибида бўлиши очиқланди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бугун ўтказилади

 

Кеча Олий Мажлиси раиси Танзила Нарбаева олиб борган Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида йигирма тўққизинчи ялпи мажлисни бугун – 4 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ялпи мажлис икки кун давомида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилиши айтилмоқда.

 

29-ялпи мажлисда:

 

–        “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги,

–        “Давлат қарзи тўғрисида”ги, 

–  “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги,

–       “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 прим 1 моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилади.

 

 

Шунингдек, кун тартиби доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорларини ҳам тасдиқлаш кўзда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика