1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сербия Киевдаги элчихонасини ёпди

Шунингдек, Белград ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирган

Сербия Киевдаги элчихонасини ёпди

.

Сербия хавфсизлик нуқтаи назаридан Киевдаги элчихонасини ёпишга қарор қилди. Бу  ҳақда мамлакатнинг Украинадаги дипломатик ваколатхонаси ўз сайтида маълум қилди.

 

“Сербия Республикасининг Украинадаги элчихонаси ўз ходимлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинча ёпилди”, — дейилади хабарда.

 

Энди дипломатик ваколатхона ходимлари Белградда фаолиятини давом эттиради. 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13-феврал куни Сербия ТИВ фуқароларга Украинани тарк этишни ва у ерга бормасликни  тавсия қилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика