Сербия пойтахти Белграддаги мактабда 13 ёшли ўсмир саккиз нафар синфдоши ва қўриқчини отиб ўлдирди [https://ru.euronews.com/2023/05/03/teenage-boy-opens-fire-at-serbian-school-killing-eight]. Яна олти нафар бола ва бир ўқитувчи тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳозирда ўсмир қўлга олинган. Полиция маълумотларига кўра, у синфга кириб, отасига тегишли тўппончадан ўқ уза бошлаган. Шундан кейин ўзи полицияга қўнғироқ қилган. Воқеа сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган, бироқ у олдиндан режалаштирилгани хабар қилинди. Ҳужумчининг қўлида ўлдирмоқчи бўлган 16 нафар ўқувчининг исмлари ёзилган рўйхат бўлган.