1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сербияда «қурол амнистияси» эълон қилинди

Мамлакатда оммавий отишмадан сўнг одамлардан қуроллар мусодара қилинмоқда.

Сербияда «қурол амнистияси» эълон қилинди

 

Май ойи бошида Сербияда 17 киши ҳалок бўлган икки оммавий отишмадан сўнг, мамлакат ҳукумати узоқ йиллар давомида ҳарбий арсеналини ноқонуний сақлаган фуқаролардан қурол-яроғларни мусодара қилиш кампаниясини давом эттирмоқда. Фуқаролардан 13 500 та қурол олинди.

 

Сербия президенти Александр Вучич мусодара қилинган қуроллар кўргазмасига ташриф буюрди.

 

Экспозицияда 13 500 турдаги ҳарбий қуроллар намойиш этилди. Улар орасида милтиқлар, пулемётлар, ракеталар ва танкка қарши гранаталар бор.

 

Сербияда «қурол амнистияси» 8 июнга қадар давом этади.

 

Шу пайтгача қуролини ихтиёрий равишда давлатга топширган барча фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилмайди ва жазоланмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика