Бугун, 23 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
“Икки ва кўп томонлама кун тартибимиздаги кенг кўламли масалаларни қамраб олган мазмунли музокаралар ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Биз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожлантиришга интиламиз”, деб ёзди вазир ўзининг расмий Телеграм-саҳифасида.


