1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сеул ҳайвонот боғидан зебра қочиб кетди

У шаҳарни сайр қилган.

Сеул ҳайвонот боғидан зебра қочиб кетди

 

Жанубий Корея пойтахтидаги ҳайвонот боғидан Серо лақабли (корейсча «вертикал» дегани) эркак зебра қочиб кетди. Қайд этилишича, жонивор қўра атрофидаги ёғоч панжарани бузиб ўтиб, сайрга чиққан.

 

Шаҳар аҳолиси Серо машиналар ва одамларга тўла кўчаларда юриб, вақти-вақти билан ахлат қутиларига қараган кўплаб видеоларни суратга олди.

 

Ниҳоят, ҳайвонот боғи ходимлари зебрани тор кўчалардан бирида тутишга муваффақ бўлишди, кейин эса уни уйқу таблеткалари капсуласи билан отишди. Ухлаб ётган жонивор юк машинасида яна ҳайвонот боғига қайтди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика