1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Sevimli” телеканали ходимини калтаклаганларга жиноят иши қўзғатилди

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура алоҳида назорат ўрнатган.

“Sevimli” телеканали ходимини калтаклаганларга жиноят иши қўзғатилди

 

 

Аввалроқ  Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида футбол ўйиларини ёритишга борган телеканал тасвирчиси орган ходимлари томонидан калтаклангани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 июнь куни футбол бўйича У-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон – Ироқ ўйинини ёритишга борган “Севимли” телеканали мухбири ва тасвирчиси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида (келишмовчилик—таҳ.) келиб чиққан ҳолати ўрганилган.

 

Ҳолат бўйича Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.


“Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилди”, — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика