1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Шафтолининг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган фойдалари

Унинг шарбати ошқозон ярасини даволашга ёрдам беради.

Шафтолининг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган фойдалари

 

Шафтолининг пишган мевалари таркибида жуда кўп калий, кальций, темир, фосфор ва С, В дармондорилари бор. Унинг шарбатга тўлган эти юрак, жигар ва буйракнинг ишлаш фаолиятини меъёрлаштиради. Ошқозон ярасини даволашга ёрдам беради.

 

Шафтолининг данаги, гуллари ва барглари ҳам фойдали. Шафтоли данагидан олинган ёғдан тиббиёт ва косметологияда кенг фойдаланилади. Айниқса, бу ёғлар уқалаш (массаж) пайтида ишлатилса меъёрлаштиради, тери остидаги мушакларни юмшатади. Шунингдек, у яраларни тузатиш хусусиятига ҳам эга.

 

Шарқ табиблари шафтоли барги ва гулларининг дамламасини қанд касали, тошмалар, нейродермит ва қон тўхтатишда ишлатишган. Шафтоли барглари дамламаси бош оғриғи, бод, ошқозон-ичак касалликларини тузатиб, пешоб ҳайдайди.  Шафтолининг барглари саратон хасталигининг пайдо бўлишига йўл қўймайди.

 

Қадимги табиблар ҳам аёллар касалликлари, мастопатия, миома, эндометриоз каби хасталикларини даволашда шафтолининг гуллари ва баргларидан фойдаланган. Саратон хасталиги ва турли шишлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун, шафтоли баргларидан чой дамлаб ичинг. Фақат бу чойнинг бўшаштирувчи хусусияти борлиги ёдингизда бўлсин.

Мастопатияда эса оғриқли жойга янги узилган шафтоли баргларидан бўтқа тайёрлаб босиш ёрдам беради.

 

Миома, фибриома каби аёллар хасталикларида қуйидагича дамлама тайёрлаб ичинг: 1 ош қошиқ майдаланган шафтоли барглари устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйинг. Кунига 3 маҳал, 0.5 стакандан овқатланиш оралиғида ичинг.

 

Юз учун шафтоли ёғи

 

Юзни парвариш қилиш учун хавфсиз ва фойдали воситалар рўйхати шафтоли ёғини ўз ичига олади. У юмшатувчи таъсирга эга ва ўлик ҳужайраларни яхшилаб ювиб ташлайди ва тешикларни юмшатади. Шафтоли ёғини мунтазам қўлланилиши натижасида мимик ажинлар йўқолади.

 

Тери учун яхши тозалаш воситаси қаҳва ва шафтоли ёғининг аралашмаси бўлади.

 

Кўп қизлар чиройли ва узун киприкка эга бўлишни хоҳлашади, лекин бунга эришишнинг осон усули бор. Шафтоли ёғидан фойдаланиш, кунда ва кунора киприкларга керакли миқдорда суриш анча самара беради.

 

Бундан ташқари, сочларни мустаҳкамлайди, метаболизмни оширади, ўсишни рағбатлантиради ва зичликни оширади. Шунингдек, тукларни қайта тиклаш жараёнини фаоллаштиради, бу эса сочларни зич, ёрқин ва чиройли қилади.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика