1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

“Шаҳарлар қулайлиги” индексини жорий қилиш концепцияси ишлаб чиқилади

Aҳоли турмуш тарзи қулайлиги шаҳарларни 6 та ҳудудга бўлиш орқали баҳоланади.

“Шаҳарлар қулайлиги” индексини жорий қилиш концепцияси ишлаб чиқилади

 

Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича  “йўл харитаси” лойиҳасида сўз боради. 

 

Концепцияни  ишлаб чиқишда БМТ Хабитат дастури, хорижий давлатлар тажрибаси ва тегишли имзоланган халқаро шартномалар ва меморандумлар кўзда тутилади.

 

Шунингдек, ҳудудларнинг бош режалар билан таъминланганлиги, архитектуравий дизайн-кодлар мавжудлиги ва уларга риоя қилиниши, инфратузилма ва бино-иншоотлар фонди энергосамарадорлиги, ҳудудларни кўкаламзорлиги ва ободонлаштириш даражалари, шаҳарларни инфраструктура билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда объектлар жойлаштирилади ва лойиҳалаштирилади.

 

Шаҳарларни зоналарга бўлиш орқали ички ҳудудларни тегишли тоифаларга бўлган холда баҳолаш мақсадида 6 та зонага (яшаш жойлари, йўл чизмалари, кўкаламзорлаштириш, маъмурий, бизнес инфратузилмаси, ижтимоий инфратузилмалар, жамоат майдонлари) бўлинади ва улар баҳоланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали кўриб чиқилиши ҳамда қурилиш соҳасидаги қатъий талаблар соддалаштирилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика