Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Лас-Вегасда ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини мексикалик Кристиан Гомесга қарши ўтказди.
10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Шаҳрам тўртинчи, еттинчи ва ўнинчи раундларда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйишга эришди.
Якунда у очколар эвазига рақиби устидан ғолиб чиқди. Бу ғалаба билан Шаҳрам яримўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрам Ғиёсовнинг ҳаваскор боксга қайтгани хабар қилинганди.


