11-13 май кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида «Ethno and modern fashion week» халқаро этно ўйинлар фестивали, халқ ҳунармандчилиги ва заргарлик буюмлари ярмаркалари бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида, шунингдек, Яккабоғ туманида этноспорт бўйича мусобақалар, «Амир Темур ҳарбий машқлари» номли театрлаштирилган томошалар ўтказилади.
Халқаро фестиваль дастуридан хорижий ва маҳаллий ёш дизайнер ҳамда моделерларнинг асарлари намойиши ва тақдимотлари ҳам ўрин олган.
Тадбир давомида хорижлик меҳмонлар иштирокида маҳорат дарслари ва учрашувлар, гастрономик, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик буюмлари кўргазма-ярмаркаси ташкил этилади.


