1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шаҳзода Гарри “Толибон” жангариларини ўлдирганини тан олди

Қироллик оиласи аъзоси 2 марта Афғонистонда халқаро коалиция кучлари таркибида хизмат қилган.

Шаҳзода Гарри “Толибон” жангариларини ўлдирганини тан олди

 

Шаҳзода Гарри 2012-2013 йилларда Афғонистонда хизмат қилган пайти “Толибон”нинг 25 аъзосини ўлдирганини маълум қилди. Бу ҳақда қироллик оиласи аъзосининг Spare (“Захирадаги”) номли хотира китобида сўз боради.

 

“Хизмат сафарининг биринчи кунидаёқ мен ҳеч қандай шубҳалар билан юрмасликни олдимга мақсад қилдим. Буюк Британияга барча тана аъзоларим бутун ҳолда қайтишни истардим, аммо энг муҳими тоза виждон билан уйга қайтишни хоҳлаганман”, – деб қайд этган шаҳзода.

 

Елизавета II’нинг набираси толибларни “ёвуз” деб атаган. У ҳаракат аъзоларини тарихдаги энг даҳшатли жиноятларга алоқадорликда айблаган.

 

Гарри 2006 йилда Сандхёрстдаги қироллик ҳарбий академиясини тамомлаган. 2008 йилда эса Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида 10 ҳафта давомида ҳарбий ҳаракатларда қатнашган. Шунингдек, у 2012 йил сентябридан 2013 йил январига қадар ҳам афғон заминида бўлган.

  

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика