Дизайнер, актриса, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедова 4,5 миллионлик Inatagram саҳифаси очилганини маълум қилди.
Актрисанинг ушбу саҳифаси 2021 йил 22 сентябрь куни блокланиб қолганди. Шаҳзода Муҳаммедова ўша куни кечки пайт Миландаги модалар намойишига кетган. Дизайнер суратларини шахсий ательеси ва қизининг саҳифасида жойлаб боришини таъкидлаган.
Шаҳзода Муҳаммедованинг бу саҳифаси 21 февраль куни очилди. Актриса бундан ўзининг хабари бўлмаган. Ишхонасидаги қизлар унга қўнғироқ қилиб, янгиликни айтган. Актриса бу хабардан жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган.
"Ҳозир ҳушимдан кетиб қоламан. 4 ярим миллион обуначиси бўлган профилим очилди. Умидимни узгандим. Ательедаги қизлар телефон қилиб айтди. Instagram’им ҳақиқийлик белгиси билан турибди", — дейди дизайнер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур блогер Озод ва актриса Ҳуснора биргаликда дуэт куйлагани ҳамда “Дизайн” жамоасига Ўзбекистондан чиқиш вақтинча тақиқлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.


