22 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Дизайн” жамоасига нисбатан суд қарори ижроси таъминланмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Жамоанинг тадбиркорни фирибгарлик йўли билан пулларини ўзлаштиргани маълум бўлди.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 07.05.2021 йилдаги даъвогар C.C. нинг жавобгарлар (Дизайн жамоаси вакиллари) д.М., Қ.К., А.М. ва с.Ф.га нисбатан пул маблағларини ва фоиз суммасини ундириш ҳақидаги даъво аризасига асосан даъвогар C.C. нинг фойдасига солидар тартибда 315.815.400 сўм пул маблағлари, 7.389.215 сўм фоиз суммаси, 12.928.184 сўм давлат божи, жами 336.132.799 сўм ундириш бўйича ижро варақаси 2021 йилнинг 16-17 декабрь кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ҳудудий туман бўлимларига юборилган.
Қарздор C.Ф. нинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 21, 87-моддасига асосан ташкилотларга сўровномалар юборилган бўлиб, унинг ҳеч қаерда ишламаётганлиги аниқланиб, номига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларига нотариал ҳолатларни амалга оширолмаслик учун барча тақиқлар қўйилган.
Шунингдек, бўлими томонидан 22.12.2021 йилда ижро ҳужжатидаги қарздорликни ижросини тўлиқ таъминланиши учун қарздор C.Ф. нинг номига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилиниб, Тошкент шаҳар ИИБ ЙХХБ бошлиғига ҳаракатда бўлган автотранспорт воситаларини жаримага майдонига жойлаштириш бўйича қарори қабул қилинган.
Бундан ташқари, мазкур жамоанинг бошқа аъзолари қарздор М.А.нинг ҳам яшаш манзили Юнусобод туманида бўлганлиги сабабли, ижро варақаси Бюронинг Юнусобод туман бўлимига келиб тушган. 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатиш ҳамда Қонуннинг 421-моддасига асосан жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган.
Хусусан, қарздор М.А.нинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, Қонуннинг 21, 87-моддасига асосан ташкилотларга сўровномалар юборилиб, қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, жавобгарнинг номига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларига нотариал ҳолатларни амалга оширолмаслик учун барча тақиқлар қўйилган.
Қарздор Қ.К.нинг яшаш манзили Чилонзор туманида бўлганлиги сабабли, ижро варақаси Бюронинг Чилонзор туман бўлимига келиб тушган.
Қарздорга нисбатан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга тегишли 2 та автотранспорт воситасига ва 1 та кўчмас мулкка тақиқ қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев яна “суд октагони”га кўтарилгани ҳамда Юлдуз Усмонова судда ютқазгани ва 185 миллион сўм жарима тўлагани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


