1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шакира АҚШга кўчиб кетади

У фарзандларини тўлиқ васийликка олди.

Шакира АҚШга кўчиб кетади

 

Машҳур қўшиқчи Шакира ўғиллари — тўққиз ёшли Милан ва етти ёшли Сашани тўлиқ васийликка олди. У бу бўйича фарзандларининг отаси Жерар Пике билан 12 соат музокара олиб борди.

 

Энди 45 ёшли колумбиялик эстрада юлдузи Барселонадаги оилавий уйидан Флорида штатининг Маями шаҳрига кўчиб ўтади. У буни 2023 йил бошида амалга оширишни режалаштирмоқда.

 

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Жерард судда иш юритмаслик учун собиқ севгилисининг шартларига, тўлиқ васийлик ва болаларини АҚШга кўчиришга рози бўлган. Футболчи судда хиёнатлари ҳақида гап кетишидан қўрқиб Шакиранинг шартларини қабул қилган.

 

Шакиранинг тўлиқ қарамоғида бўлишига қарамай, Пике хоҳлаган вақтда болаларни кўриши мумкин бўлади.


Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июн ойи бошида қўшиқчи хиёнатлари туфайли футболчи билан муносабатларини тўхтатганини расман эълон қилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика