1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шарқий Европада ОИТС билан боғлиқ ўлимлар ортмоқда

2024 йилда дунё бўйлаб 630 минг киши ОИТСдан вафот этган.

Шарқий Европада ОИТС билан боғлиқ ўлимлар ортмоқда

Янги эълон қилинган ЮНЕЙДС (БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича дастури) ҳисоботида қайд этилишича, 2024 йилда дунё бўйлаб 630 минг киши ОИТСдан ҳаётдан кўз юмди. Оламшумул молиявий инқироз ОИВга қарши курашга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. "ОИТС, инқироз ва трансформация кучи" деб номланган ҳисоботда айтилишича, кўплаб давлатларда соғлиқни сақлаш тизими заифлашиб, профилактика ва даволаш дастурлари тўхташ арафасида турибди.

 

ЮНЕЙДС ижрочи директори Винни Бянима буни “фақат маблағ етишмовчилиги эмас, балки вақт таъсирида портлайдиган бомба” деб таърифлади. Унинг таъкидлашича, агар АҚШ томонидан молиялаштирилаётган дастурлар бутунлай тўхтатилса, 2025-2029 йиллар оралиғида дунёда 6 миллион янги ОИВ ҳолати ва 4 миллион қўшимча ОИТС билан боғлиқ ўлим содир бўлиши мумкин.

 

Ҳисоботда ОИВнинг олдини олиш бўйича дастурлар жиддий инқирозга учрагани ва айниқса заиф қатламлар билан ишловчи ташкилотлар етарли даражада қўллаб-қувватланмаётгани айтилади. 2024 йилда ҳар куни 570 нафар 15-24 ёшли қиз ва ёш аёл ОИВга чалинган — бу йилига 210 мингдан ортиқ ҳолатни ташкил этади. ОИТСдан ўлганларнинг 61 фоизи эса Жанубий Африкада истиқомат қилган.

 

Шарқий Европа ва Марказий Осиёда эса вазият тобора оғирлашмоқда — бу ҳудудларда ОИВ инфекцияси билан боғлиқ янги ҳолатлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2024 йилда у қарийб 130 минг ҳолатга етди, бу 2010 йилга нисбатан 7 фоизга кўп. Ҳозирги кунда бу минтақаларда 2,1 миллионга яқин одам ОИВ билан яшамоқда. Шунга қарамай, ЮНЕЙДС бу ҳудудлар 2030 йилга қадар ОИТС эпидемиясини тугатиш бўйича глобал мақсадларга эриша олмаётганини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика