1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Шавкат Мирзиёев Алиев ва Путинга ҳамдардлик билдирди

Боку шаҳридан Грознийга учаётган самолёт Қозоғистоннинг Оқтау шаҳрига қулаб тушганди.

Шавкат Мирзиёев Алиев ва Путинга ҳамдардлик билдирди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтау шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

 

Давлат раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади. Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Бакудан Грознийга учган самолёт Оқтау яқинида қулади.

 

Ҳозирда тирик қолганлар сони 30 нафардан ошган. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Самолёт бортида Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика