1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Антониу Коштани Европа кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклади

Президентимиз ва Еврокенгаш раҳбари бир қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Шавкат Мирзиёев Антониу Коштани Европа кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклади

 

Ўзбекистон Президенти Антониу Кошта Европа кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади. Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани ва барча устувор йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Турли даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар олиб борилмоқда. 2024 йилда Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард евродан ошди, Европа компаниялари билан лойиҳалар портфели 30 миллиард еврога етди.

 

Ўтган йили ўта муҳим минерал ресурслар соҳасида стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. Транспорт ва рақамли ўзаро боғлиқлик, яшил иқтисодиёт, маданият ва бошқа йўналишларда самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг тез фурсатда имзоланиши ўзаро муносабатларнинг бутун мажмуини ривожлантиришга жиддий туртки бўлишига ишонч билдирилди.

 

Ўзбекистон етакчиси ва Еврокенгаш раҳбари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 2025 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё — Европа иттифоқи” биринчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма режалар муҳокама қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика