1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Геология фанлари университети қошида Компетенциялар маркази ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

 

Учрашувда “Traxys” компанияси директорлар кенгаши раиси Алан Доктер, Колорадо геология мактаби вице-президенти Жон Бредфорд, “FLSmidth” компанияси катта вице-президенти Питер Фланаган, “McKinsey” компаниясининг катта ҳамкори ва Марказий Осиё бўйича офис раҳбари Ермолай Солженитсин ҳамда “Go Green Partners” компанияси бош директори Михаил Седой иштирок этди.

 

Мулоқот давомида АҚШнинг ушбу етакчи компания ва ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий йўналишлари муҳокама қилинди.

 

“Traxys” компанияси билан геологик қидирув ва конларни ўзлаштириш соҳасида 1 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилгани, муҳим минерал ресурсларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва барқарор етказиб бериш занжирларини яратиш бўйича битим ва “йўл харитаси” имзоланганига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Колорадо геология мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Геология фанлари университети қошида Компетенциялар марказини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

 

“FLSmidth” компанияси мамлакатимиз мис саноатини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган бўлса, “McKinsey” компанияси билан биргаликда хомашё базасини кенгайтириш ва тоғ-кон саноатини чуқур трансформация қилиш бўйича стратегия ишлаб чиқилган.

 

Шунингдек, “Go Green Partners” компанияси “яшил” энергетика учун муҳим минерал ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаларига сармоя киритишни режалаштирмоқда.

 

Мазкур компанияларнинг умумий капитализацияси 20 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. Учрашув якунида қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва янги лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика