Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан 12 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Арманистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.
Шунингдек. суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.


