Шавкат Мирзиёев Арманистон Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Суҳбатда Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан 12 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Арманистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.
Шунингдек. суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.







