Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этиш учун Абу Дабига учиб кетгани хабар қилинганди.
Ўзбекистон раҳбари Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари янги Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазир ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, уларга таъзия билдирди.
Бугунги таъзия маросимида Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ, Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, жами 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.


