1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев бугун Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига борди

Президент турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев бугун Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига борди

 

Президент бугун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, уларга яна бир бор ҳамдардлик билдирди.

 

Парвардигордан марҳумларни ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик беришини сўради. Жароҳат олган инсонлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.

 

Ўзбек ва турк халқлари яхшию ёмон кунларда ҳамиша бирга бўлган, бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бу дўстлик, қардошлик ва ўзаро елкадошлик ҳозиргидай оғир кунларда янада билинади.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон барча зарур ёрдамга тайёрлигини билдирди. Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика