1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев эртага Эронга боради

Президент Теҳрон шаҳрида Иброҳим Раисий билан музокара ўтказади.

Шавкат Мирзиёев эртага Эронга боради

 

Президент Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

 

Давлат раҳбари Теҳрон шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

 

Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ушбу мамлакат йирик илм-фан ва ишлаб чиқариш муассасаларининг маҳсулотлари намойиш этиладиган “Эроннинг инновациялар ва технологиялар соҳасидаги ютуқлари” номли кўргазмага ташриф буюради.

 

Ташриф доирасида ҳар томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика